Хави суперҳужумчининг трансферига розилик берди
"Барселона"нинг "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибалага нисбатан қизиқиши ҳамон сўнмаяпти.
Todofichajes нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар бош мураббийи Хави 28 ёшли аргентиналик футболчининг трансферига розилик билдирган. Энди “Барса” фақатгина Дибаланинг ўзи билан келишувга эришса бас. Эслатиб ўтамиз, унинг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтади.
Пауло Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар