Хави хайрлашмоқчи бўлган тўрт футболчи номи маълум бўлди

Бу йил Испания чемпионлигини қўлга киритган “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес келаси мавсум олдидан айрим футболчилар билан хайрлашиши тўғрисида ахборот тарқатилган эди.

Sport нашри журналистлари испаниялик мутахассис рўйхатида кимлар борлигини аниқлади. Унга кўра, Хави ҳужумкор футболчилар – Ансу Фати ва Ферран Торрес, ярим ҳимоячи Франк Кесси ҳамда чап қанот ҳимоячиси Жорди Альба билан хайрлашишга тайёр.

Манбанинг таъкидлашича, тез орада клуб мутасаддилари бу футболчиларга ёзда ўзларига янги жамоа топишлари кераклиги ҳақида огоҳлантириш беради.

Transfermarkt  маълумотларига кўра,  айни пайтда Ансу Фати 35, Ферран Торрес 30, Франк Кесси  28  ва Жорди Альба 5 миллион еврога баҳоланмоқда. Альбадан ташқари уч нафар ўйинчига Англия Премьер-лигаси жамоаларидан аниқ таклифлар бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!