Хави Ямалнинг энг катта камчилигини айтди

“Барселона” футбол оламига янги иқтидор – Ламин Ямални кашф қилиб берди.

16 ёшли футболчига катта майдонда ўйнаш имконини берган бош мураббий Хави Эрнандес шогирднинг камчилигини ҳам айтиб ўтди.

- Ямал – зўр футболчи. Лекин у ҳали тактик жиҳатдан мукаммал ўйинчи даражасига етгани йўқ. Чунки ҳали анча ёш. Шундай бўлса-да, бу йил катта ўсишга эришди, - деди Хави Эрнандес.

Ламин Ямалнинг клуб билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг яримигача давом этади.

Европанинг гранд клублари вундеркинд учун 200 миллион еврога пул сарфлашга тайёр экани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!