Хави яна икки йил "Ал Садд" жамоасида қолади

Қатарнинг "Ал Садд" клуби бош директори Турки Ал Али Хави жамоада яна икки мавсум қолишини айтиб ўтди. Бироқ испниялик футболчи айнан қайси мақомда жамоада қолиши мумкин эканлиги номаълумлигича қолмоқда.

"Хави билан якелишувни яна икки йилга узайтириш борасида оғзаки келишувга эгамиз. Бироқ у футболчи сифатидда қоладими ёки мураббий сифатида бу борада ҳали гаплашганимиз йўқ. Бу борада кейинроқ расман эълон қиламиз", - деб айтиб ўтди Ал Али.

Маълумот учун, Хави 2015 йилдан буён "Ал Садд" сафида тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!