Хави ёзда қила олмаган ишини қишда амалга оширмоқчи!

Ҳуқуқлари “Тоттенхэм” клубига тегишли бўлган ярим ҳимоячи Жовани Ло Чельсо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

"Todofichajes" нашрининг ёзишича, аргентиналик футболчи "Барселона"нинг манфаатлари доирасига тушиб қолган. "Кўк-анорранглилар" жанубий америкалик футболчини январдаги трансфер ойнасида қўлга киритишга ҳаракат қилади. Хави уни жамоасида кўрмоқчи. Трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Англия премер-лигасининг жорий мавсумида Ло Чельсо бор йўғи битта ўйинда иштирок этди. 27 ёшли ярим ҳимоячи 2020 йилдан буён Лондон жамоасида тўп сурмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2025 йил июнь ойи охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!