Хавидан супер пас (видео)
Ads

Қатарнинг "Ал-Садд" клубида тўп сураётган афсонавий Хави бугун Осиё Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши кечган ўйинда жамоасининг битта голига ассиситентлик қилишга муваффақ бўлди.

Аниқроғи, Хави майдон марказида ҳаводан келаётган тўпни битта уринишнинг ўзида ажойиб тарзда жамоадошига ошириб уни бирга-бир вазиятга олиб чиқди. Ҳужум эса гол билан якунланди.