Хавига керак бўлмай қолган футболчига АПЛдан таклиф бор
"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес Англия премьер-лигасига қайтишга қарши эмас. 2022 йилнинг январида футболчи "Манчестер Сити"дан 55 миллион эвро эвазига "Камп Ноу"га ўтган эди.
"The Hard Tackle" нашри хабар беришича, Торрес ёзда "Туманли Албион"га қайтиш учун очиқ бўлади. "Барселона" раҳбарияти бош мураббий Хави Эрнандес лойиҳасига энди тўғри келмайдиган Феррандан қутулмоқчи. Манбанинг қайд этишича, испаниялик футболчига ҳамюрти Унаи Эмери бошчилик қилаётган “Астон Вилла” клуби қизиқмоқда.
Ферран Испания чемпионатининг жорий мавсумида 4 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар