Хавига “Манчестер Сити” юлдузи керак
“Барселона” бош мураббийи Хави ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилган. Маълумотларга қараганда, каталонияликлар Раҳим Стерлингни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Таъкидлаш лозимки, “Барса” 27 ёшли футболчига январда ҳам қизиқиш билдирган эди. Молиявий муаммолар туфайли бу трансфер амалга ошмади.
Раҳим Стерлингни ўзи ҳам аввалига “шаҳарликлар” сафини тарк этишни истаганди. Бироқ кейинчалик англиялик ҳужумчи жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан муносабатларни яхшилаб олганидан кейин Манчестердан кетиш фикридан қайтди.
2021-2022 йилги мавсумда Стерлинг жами 35 маротаба майдонга тушди. Ўз ҳисобига 14 та аниқ зарба расмийлаштирган ўйинчи жамоадошларига беш марта голли пас узатган. Э
“Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси яна бир йил давом этадиган Стерлинг 85 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар