Хавининг "Барселона"га келиши ростми? "Ал-Садд" бу ҳақда расмий баёнот берди

Қатарнинг “Ал-Садд” клуби бош мураббий Хави Эрнандеснинг “Барселона”га кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Яқинда испаниялик мураббий "кўк-анорранглилар" билан музокара олиб борган ва шартнома имзолашга рози бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

“Бизнинг клуб Хави билан амалдаги шартномаси борлигини маълум қилади ва мураббий ҳозир бор этиборини “Ал-Садд” ўйинларига қаратган. Унинг мақсади бор - чемпионатда пешқадамликни сақлаб қолиш ва чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш”, - деди Қатар клуби матбуот хизмати.

Хавининг “Ал-Садд” билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" пайшанба куни нидерландиялик мутахассис Рональд Куманни истеъфога чиқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!