Хавотир олманг, “Челси” барибир бу юлдузни қўйиб юбормайди!

Италиялик таниқли журналист Фабрицио Романо “Челси” раҳбарияти жамоа етакчиларидан Нголо Кантега янги битим таклиф қилинмаётганига қарамай, клуб уни қўйиб юбормаслигини таъкидламоқда.

Франциялик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Аввалроқ, “аристократлар” уни сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Унга бир неча клублар қатори ПСЖ ҳам жиддий қизиқиш билдиряпти.

Маълумотларга қараганда, “Челси” 2023 йилда 32 ёшни қаршилайдиган футболчини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Кантенинг ёши ўтиб қолаётганига қарамай, жисмоний ҳолати ҳар қандай клуб талабига жавоб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!