Хайнкес “Бавария”дан кетишини эълон қилди
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес мавсум сўнггида жамоани тарк этишни мўлжалламоқда.

“Бавария”нинг бир қатор футболчилари эса жамоага ҳануз янги келадиган бош мураббий номи маълум қилинмаётганидан ранжишгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Хайнкес 2013 йилги ажойиб мавсумдан сўнг жамоани тарк этган эди ва ушбу мавсум бошида Карло Анчелотти истеъфога чиқарилганидан сўнг  жамоага вақтинчалик таклиф этилган эди.