Хайнкес бошқарувидаги

Хабарингиз бор кеча Германия Бундеслигасининг 13-турида Мюнхеннинг “Бавария” клуби сафарда “Боруссия” М меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган учрашув якунда немис грандининг 2:1 ҳисобидаги мағлубияти билан тугади. Айтиш лозимки, ушбу мағлубият Юпп Хайнкес жамоа бошқарувини ўз қўлига олганидан буён биринчи мағлубият бўлди. Бунгача 72 ёшли мутахассис бошчилигидаги “Бавария” ўтган 9та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган эди.

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)