“Хайр, Бавария!”

“Бавария” етакчиларидан бири Жером Боатенг Мюнхен клубини тарк этишга тайёрлигини маълум қилди.

- Мен янги шаҳарлар, одамлар ва маданиятлар билан танишишни яхши кўраман. Бир жойда узоқ ўтира олмайман. Менга Париж, Лондон ва Европадан ташқарида бўлган шаҳарлар қизиқ. Янги чақирувларга тайёрман. Ҳозир ажойиб спорт формасидаман. Сўнгги ойларда жамоага кўп ёрдам бердим.

Кетиш вақти келганида мен ортга қараб, “Бавария” билан қўлга киритган совринларимдан фахрланаман. Бунақаси ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Олдинга боққанимда эса, янги умидлар пайдо бўлаверади, - деди Жером Боатенг.  

Жорий мавсум охирида Боатенгни клуб билан шартномаси якунланади. Раҳбарият 32 ёшли футболчига янги битим таклиф қилмайдиган бўлди. Ҳозирча, Боатенгни “Челси”, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” каби жамоалар ўз сафида кўришни истаяпти.

Муҳаммад Салоҳ энди “Ливерпуль”га ёрдам бера олмайди

Гвардиола нега “Сити”да қолганини айтди

Расман! Гвардиола “Сити” билан янги шартнома имзолади. Унинг муддати қачонгача? (фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!