Муҳаммад Салоҳ энди “Ливерпуль”га ёрдам бера олмайди

  • 19 Nov 19:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Миср терма жамоаси ўйинлари олдидан укасининг тўйига бориб, коронавирус юқтириб олган Муҳаммад Салоҳ энди бир нечта учрашув давомида “Ливерпуль”га ёрдам бера олмайди.

“Ливерпуль”нинг асосий ҳужумчиси топширган иккинчи тест ҳам мусбат натижа берди. Шу сабаб, Муҳаммад Салоҳ яна бир ҳафта Мисрда қолиб, даволаниши шарт.  Премьер-лиганинг тиббий протоколига кўра, Англияга бошқа мамлакатдан келган ҳар қандай футболчи жамоа машғулотларига қўшилиши учун ўн кун карантинда ўтириши керак.

Муҳаммад Салоҳ бир ҳафтадан сўнг тузалиб, Англияга қайтган тақдирида ҳам 10 кун изоляцияга олинади. Бунинг натижасида мисрлик тўпурар “Арсенал”, “Лестер”,  “Аталанта” ва “Брайтон”га қарши ўйинларида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Муҳаммад Салоҳ коронавирусни қаерда юқтиргани фош бўлди

Суперрокировка. Муҳаммад Салоҳ Мадридга кетса, Клопп “Реал”дан кимни олади?

Муҳаммад Салоҳ тарихий рекорд остонасида турибди

Муҳаммад Салоҳ янги топшириқ олди

Comments

You must be logged in to commet!