Хайр, Роналду! “Юве” қайта тузилади
Европа Чемпионлар лигасини кетма-кет иккинчи марта эрта тарк этган “Ювентус” таркиби қайта шакллаштириладиган бўлди. Туринликлар жамоанинг орзусига айланган Чемпионлар лигаси бош совринини ютишда ёрдами тегмаётган қимматбаҳо юлдузлардан воз кечишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга қараганда, Турин суперклуби ёзги трансферлар вақтида Криштиану Роналду ва Пауло Дибалани сотиб юборади.
Бунга “Юве” қитъанинг энг нуфузли мусобақасидан чиқиб кетгани ва коронавирус пандемияси таъсирида юзага келган молиявий муаммолар асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Клуб хўжайинлари жамоа юлдузлари сотиб фойда кўриш баробарида уларнинг маошига сарфланаётган катта миқдордаги маблағни ҳам тежаб қолмоқчи.
Андреа Пирло жамоада Маттейс де Лигтни сақлаб қолиб, ПСЖда ижарада ўйнаётган Мойзе Кинни ортга қайтармоқчи. Пауло Дибаланинг ўрнини эгаллаши кутилаётган Киннинг трансфер ҳуқуқи “Эвертон”га тегишли.
Фикрлар