Хайр “Барса”! Неймар умуман бошқа клубга йўл олмоқда

ПСЖ ҳужумчиси Неймар собиқ жамоаси “Барселона”га ўтиши кутилганди. Бироқ кутилмаганда вазият кескин ўзгариб кетди.

Каталонияликлар қимматбаҳо ўйинчини бепул қўлга киритмоқчи бўлди. Улар Неймар парижликлар билан шартномани бекор қилишини истаган эди. Бундан ташқари, “Барселона” ҳужумчига кутилганидан анча паст маош таклиф қилди.

RMC Sport нашрининг маълум қилишича,Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси ПСЖ мутасаддиларини 31 ёшли бразилиялик футболчи трансферига кўндирган.

Неймарнинг ўзи ҳам Европанинг қатор юлдузларидан ортидан Арабистонга боришга қарши эмас. “Ал-Ҳилол” бразилиялик ҳужумчининг расмий жавобини кутмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Неймар барибир Саудия вариантини танлайди.

Неймарнинг ПСЖ билан шартномани 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Лекин бош мураббий Луис Энрике ва спорт директори Лукаш Кампуш билан сўнгги суҳбатдан кейин ҳужумчи бошқа жамоага ўтадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!