Хайрулла Ҳамидов: Аргентина бизга қарши ўйинда ҳимоясини текшириб олгандек туюлди

Таниқли спорт журналисти ва шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов сайтимиз томонидан ташкил этилган "Ўзбекча футбол" лойиҳасининг 2-сонига ташриф буюрди. Бир неча кун аввал ўтказилган футзал бўйича Ўзбекистон - Аргентина учрашувлари ҳақида журналист қуйидагича фикр билдирди:

"Аргентинага қарши ўйинни кузатиб бориб, шундай фикр туғилдики, Лотин Америкаси вакиллари бизга қарши тўқнашувларда, асосан, ҳимоясини синовдан ўтказиб олди. Ўйлайманки, ҳужуми муҳим ўйинларда бундан кучли ўйин кўрсата олади. Бизнинг футзалчилар олдинга борди, йўлларни ахтарди, бироқ улар мукаммал мудофаа ташкил этишга эришди. Шу жиҳатдан, бизникилар яратган энг катта вазият дарвозабонимизнинг майдон марказигача бориб тепган тўпи бўлди, назаримда. 

Умуман олганда эса, ўйин жуда яхши. Футзалга ўз вақтида, жуда катта маблағ ажратилган. Шунга ўхшаш ўйинлар мухлисларимиз учун ҳамон керак", - деди Хайрулла Ҳамидов.

Қуйида ушбу кўрсатувни тўлиқ форматда томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!