Хайрулла Ҳамидов: Бугун андижонликларга қўшилиб "Насаф", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" мухлислари ҳам "Андижон"га ишқибозчилик қилишади, "Пахтакор" қоқилсин дея…

Бугун Андижонда Суперлигада 21-турдан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви ўтказилади. Бу баҳс аҳамиятга молик саналади. Чунки мезбонлар тошкентликлардан очко олса ёки ғалаба қозонса, чемпионатда интрига янада қизиб кетади. Акси бўлса, "шерлар" чемпионлик сари яна бир қадам ташлаган бўлади.

Ушбу муҳим беллашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради. Ўйин олдидан шарҳловчи телеграмдаги саҳифасида ўз фикрларини билдирди.

"Андижон" лидер жамоаларга бу мавсум ҳақиқий бош оғриқ клуб бўлаётганини биласиз. Водий мухлислари ҳам жамоаси ўйинларидан мамнун.

Бугунги рақиб чемпионликка яқин "Пахтакор"... Бугун андижонликларга қўшилиб "Насаф", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" мухлислари ҳам "Андижон"га ишқибозчилик қилишади, "Пахтакор" қоқилсин дея…

Охирга вақтлар ишлари юришмаётган "Пахтакор"нинг таъқибчилар билан орадаги фарқи ҳам тобора қисқариб бормоқда, камига ОЧЛдаги кетма-кет омадсизликлари янада босим юклаяпти. Ушбу босимдан чиқиб олиш учун ҳам бугун "Андижон"ни мағлуб этишга уринади.

Кўрамиз "Андижон" қаршилик, фарғоналик ва наманганлик мухлисларини хурсанд қиладими ёки "Пахтакор"нинг яна бир чемпионлиги учун катта қадамига имкон берадими?

Ўйин трансляцияси “АндижонТВ”да жонли, “Спорт” каналида такрорий кетади, - деди Хайрулла Ҳамидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
08/10/2023 17:40
Худо хохласа бугун пахтаой шалвираб сувгатушган мушук каби Тошкентга равона булади иншооллох
&
ал хилол
08/10/2023 19:51
Калайсанлар энди мактанчоклар.Андижон офарин.5 бахо
&
Алим Ахмедов
08/10/2023 15:15
Сен ва Сенга ухшаганлар бор эка́н Пахтакор чемпион Сен Вовка футболга аралашма.Марузангни Уки г.....н
Жабборов Ахмаджон
08/10/2023 15:13
Ҳакам акалар соғ бўлса патакор қоқилмайди.
Xòja Botir
08/10/2023 13:16
Qoqilişimizni kutvotganlarni qoqamiz
&
Дувлан
08/10/2023 12:46
Пахтакорга омад ёр бўлсин.Йигитлар силадан галабани кутамиз,ўзийлани кўрсатишилага ишонамиз.