Хайрулла Ҳамидов: У пайтлари мухлислар “реалчи ва барсачи”га бўлина олмасдилар. Чунки сен бор эдинг

Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги ўзининг саҳифасида "Милан" клубига атаб кичик мақола чоп этди.

Бир неча кун аввал ўзининг 120 йиллигини нишонлаган "Милан" клуби ҳали ҳам "уйқу"далиги, уйғониш пайти келгани ҳақида ёзди. 

- “Милан”! Ўтган куни 120 ёшни қарши олдинг!

Кексаликда “Ювентус”дан икки ёш кичик, “Барселона” билан тенгдош, “Бавария”дан бир ёшга, “Реал”дан уч ёшга катта клубсан...

Ёшлигимиз сен билан ўтди. У пайтлари мухлислар “реалчи ва барсачи”га бўлина олмасдилар. Чунки сен бор эдинг. Еврокубокларни қалаштириб ташлайдиган, исталган клубнинг тинкасини қуритадиган даражанг бор эди.

Энди савол: охирги марта енгган кубогинг 2016 йилга тўғри келади ва у ҳам Италия суперкубоги. Бўлди. “Сан Сиро” сенинг нурли ўтмишингни соғиниб адои тамом бўлаётгандек...

Даражанг шу қадар тушиб кетдики, юбилей санангдаги “Сассуоло” билан ўйинингни ўша пайтда ўтадиган Туриндаги ва Манчестердаги учрашувлар (Футбол тв ва Узрепорт каналларида) банд этиб қўйишган.

Етар, уйқу, уйғонақол, Қирол!!!

Лекин мен барибир қутлайман, ҳамманинг ёдидан чиқиб кетсанг ҳам, сени эслагувчи даврдошларинг бор, - дея ёзиб қолдирди Хайрулла Ҳамидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umid Narziqulov
21/12/2019 15:47
Men Milan klubi fanatiman Hizr Milani Donarumadan boshqa barcha azosni yiqitish kre oldn APL Aseriayachilik kuchli mas edi 2000 yildan 2008largacha futbolni 1998yildan korib boraman Milan 7kubokni yurgʻan echlda futboldagi kumirim Andre Shevchenko boʻlib qolaveradi Milan Milan Milan Milan Milan Milan Milan qaytishingni kutamiz biz Milan nig fanatlari
Sherbek Osginov
22/12/2019 22:03
To'g'ri gap