Хебайнинг супер голи, Агишевнинг охирги ўйини ёхуд "Пахтакор" - "Андижон" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ
"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги қизғин таассуротлар ҳамон муҳокамада бўлиб турибди. Суперлигани "ёндираётган" "Андижон"нинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай супер голи билан олқишларга сазовор бўлди. Қолаверса, учрашувдан кейин футболчилар бош ҳакам Вадим Агишевни кузатиб қўйишди. Чунки у ҳакамлик фаолиятини якунлади. Мазкур ўйиндан фотожамланмани томоша қилинг.
Фикрлар