Хедира собиқ жамоасига қайтиши мумкин

"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедиранинг келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Бундан аввалроқ эса унга "Арсенал", "Вулверхэмптон", "Бешиктош", "Фенербахче", "Валенсия" ва "Фиорентина” клубларидан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Италиян нашрлари тарқатган хабарга кўра унга “Штутгарт” ҳам қизиқиш билдира бошлаган. Айтиш керакки, Хедира асли “Штутгарт” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоада 2006-2010 йилларда тўп сурган.

Маълумот учун, Хедиранинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 7 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!