Хендерсон "Ал-Иттифоқ" таклифини қабул қилди
"Ливепруль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсо фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга яқин турибди. У "Ал-Иттифоқ" таклифини қабул қилгани ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Эндиликда "Ливерпуль" ва Саудия клуби ўзаро музокаралар ўтказиши керак бўлади. Шундан сўнг ярим ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтиш учун Даммамга йўл олади. Мазкур трансфер 10 миллион фунтга амалга ошиши мумкин. Футболчи эса янги клубида ҳафтасига 700 минг фунт маош олади.
Маълумот учун, айни пайт "Ал-Иттифоқ"га мураббийлик қилаётган Стивен Жеррард Хендерсон билан биргалида "Ливерпуль"да оз муддат тўп тепган. Айнан англиялик афсонадан кейин жамоа сардорлиги Жорданга қолганди.
Стивен яна бир нечта собиқ "Ливерпуль" аъзоларини ўз клубида кўришни истайди. У Дивок Ориги ва Садио Манелар билан бирга ишлаши мумкин. Шунингдек, Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам радарга тушган.
Фикрлар