Хендерсон: "Бу Кейн учун сабоқ бўлади"
Жордан Хендерсон Англия терма жамоасининг ЖЧ-2022 чорак финалида Франциядан учралган мағлубиятига изоҳ берди.
"Ҳозир барчаси ҳақида хулоса чиқариш қийин, фикрларимни тўлиқ етказиб бера олмайман. Ўйлайманки, биз бу ўйинда боримизни бердик. 0:1 ҳисобида ютқазаётган пайтимиз ҳафсаламиз пир бўлди, аммо характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштирдик. Майдонга бор кучимизни бердик, лекин, афсуски, бу биз учун аталган оқшом эмас эди.
- Кейннинг пенальтини аниқ амалга ошира олмаслиги ҳақида нима дея оласиз?
Харри биз учун қанча пенальти тепганини яхши биламиз. Бизнинг бу ергача келишимизда унинг голлари катта роль ўйнади. Бу унинг учун сабоқ бўлади, келажакда уни янада кучлироқ қилади. Кейн жаҳон даражасидаги кучли форвард ва бизнинг муносиб сардоримиздир. Кейн ҳали ўз сўзини айтади", - деди англиялик ярим ҳимоячи ITV телеканалига берган интервьюсида.
Фикрлар