Хет-трикларнинг “янги қироли” пайдо бўлди

Transfermarkt портали сўнгги уч йилда расмий учрашувларда энг кўп хет-трик қайд этган футболчилар рўйхатини тузди. Рейтингда футболчиларнинг кучли бешлик чемпионатлари ва миллий терма жамоадаги натижалари инобатга олинди.

Биринчи ўрин “Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси  Эринг Холанд қайд этилди. 22 ёшли тўпурар 147 та расмий учрашувда 12 марта учтадан тўп киртган.

Иккинчи ўрин “Барселона” ва Польша терма жамоаси форварди Роберт Леандовскига насиб қилди. У 167 маротаба майдонга тушиб, ўн маротаба рақиб дарвозасини уч мартадан ишғол қилган.

Кучли учликни Килиан Мбаппе якунлаб берди. 24 ёшли футболчи ПСЖ ва Франция терма жамоаси сафида 176 та баҳсда тўққиз маротаба хет-трикка эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!