"Химки"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун Ўрунов неча баллга лойиқ кўрилди?
Ёмон эмас.
"Уфа" Россия Премьер-лигаси 20-туридан ўрин олган учрашувни "Химки" жамоасига қарши ўтказди. Москва вилоятида ўтган беллашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Меҳмонлар сафида ҳамюртимиз Остон Ўрунов иккинчи бўлим аввалида захирадан майдоонга тушди. Статистика билан шуғулланувчи "WhoScored.com" нашри эса ҳамюртимизнинг ҳаракатларини 6,2 балл билан баҳолади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар