Хиндистонда Марадонага ҳайкал қўйишди
Ads

Хиндистонда афсонавий Диего Марадонанинг бронзадан ясалган ҳайкали ўрнатилди. 1986 йилги мундиал ғолиби ушбу ўзига хос статуяда айнан кубок кўтарган ҳолда тасвирланган.

The Guardian хабарига кўра, 57 ёшли Марадонанинг ўзи шахсан ушбу ҳайкал очилиш маросимида иштирок этган. Журналистлар саволларига жавоб қайтарар экан аргентиналик собиқ форвард санъат асари унга маъқул келганлигини ва бундан ҳайратланганлигини айтиб ўтди.

“Мен футбол худоси эмасман. Шунчаки, оддий инсонман. Калкуттада эканлигимдан баҳтиёрман. Бу ерда менинг ҳайкалим ўрнатилганлигидан тўғриси, ҳайратландим”, – деб айтиб ўтди Марадона.

Ушбу санъат асарининг баландлиги 12 футга тенг. Экспертлар эса уни кўпроқ Англия терма жамоаси бош мураббийи Рос Хожсонга ўхшатишди.