Хитой. Аҳмедов ва Исмоиловнинг жамоаси ғалабага эришди, Кримецнинг жамоаси Капелло бошқарувидаги клубга мағлуб бўлди (видео)

 

Бугун Хитой Суперлигасида 29 тур ўйинлари якунланди. Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» жамоаси «Хенань Цзянье» клуби меҳмони бўлиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Аҳмедов 90 дақиқа ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Анзур Исмоилов тўп тепадиган «Чангчунь Ятай» жамоаси ўз майдонида «Чунцин Лифан» клубидан 3:1 ҳисобида устун келди. Ҳамюртимиз иккинчи бўлим аввалида майдонга тушди.

Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан жамоаси Фабио Капелло бошқарувидаги «Цзянсу Сайнти» клубига сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Хитой Суперлигаси. 29 тур

«Чангчунь Ятай» – «Чунцин Лифан» 3:1

Голлар: Фан Хиаодонг(6), Тан Лонг(45+1, 75) – Алан Кардек(12)


«Цзянсу Сайнти» – «Бейжинг Гуоан» 1:0

Гол: Муканджо(84)


«Хенань Цзянье» – «Шанхай СИПГ» 2:4

Голлар: Дочкал(31 пенальтидан), Фен Жуонгйи(84) – Халк(52, 90+2 пенальти), Ву Леи(60), Оскар(81)