Хитой Англия премьер-лигаси учун хавфлими?

Хитойнинг молиявий жиҳатдан бақувват клублари Европанинг энг кучли футболчиларини кетма-кет қўлга киритаётгани “Кўхна қитъа” мамлакатлари чемпионатлари ташкилотчилари ва мутахассисларини хавотирга солмоқда. Улар юқори савияли футболчиларнинг Хитой Суперлигасига оммавий кўчиб ўтиши Европа чемпионатларига бўлган қизиқишни пасайтиришини ўйламоқда.

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте хитойликларнинг миллионлари Англия премьер-лигаси ва Лондон клубининг келажагига раҳна солмайди.

- Пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди, - дейди Антонио Конте. – Англия премьер-лигаси рақобатбардош турнир. Чунки у дунёдаги энг нуфузли мусобақа сифатида доимо футболчиларнинг интилишига сабаб бўлади. Оскар Хитой кетди. Лекин “Челси” катта клуб ва  бундан жамоага зарар етмайди.

“Челси” Англия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Бу футболчи биринчилардан бўлиб ўз футболчиси Оскарни Хитойга трансфер қилди. Айни пайтда жамоа тўпурари Диего Коста Хитой чемпионатига кетиш истагини билдирмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!