Хитой клуби Малком учун
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ўзининг бразилиялик вингери Малкомнинг трансфери бўйича яхшигина таклиф олди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра номи сир тутилаётган Хитой клуби 21 ёшли футболчи учун “кўк-анор ранглилар”га 65 млн евро тўлашга тайёр. Бироқ, унинг ўзи Европадан кетмоқчи эмас. Аммо, “Барселона” ушбу таклифга розилик билдирса, Малком ҳам уни ўйлаб кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Малкомни ўтган ёз 41 млн евро эвазига “Бордо”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум каталонияликлар сафида 9та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар