Хитой клуби "Рома" ҳужумчисига 8 млн евро маош ваъда қилмоқда

"Рома" клуби форварди Стефан Эль-Шаарави фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин.

Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича 26 ёшли италиялик футболчи "Шанхай Шеньхуа"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Ушбу клуб унга йилига 8 млн евро маош ваъда қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, “бўрилар” уни 20 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эль-Шаарави номи ошкор этилмаган Хитой клубининг таклифини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эль-Шаарави ўтган мавсум “Рома” сафида 43та ўйинда майдонга тушди ва 14та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!