Хитой компанияси билан "Тошкент-2025" Осиё ва Пара Осиё ўйинлари ўтказиладиган Олимпия шаҳарчасида қурилаётган иншоотларни янада такомиллаштириш масаласи муҳокама қилинди
Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов “САМСЕ” (Хитой) компаниясининг Ўзбекистондаги бош вакиллари Гуо Зижие ва Хан Хуели билан учрашди.
Учрашувда томонлар “Тошкент-2025” Осиё ва Пара Осиё ўйинлари ўтказиладиган Олимпия шаҳарчасида қурилаётган иншоотларни янада такомиллаштириш, қурилиш ишларини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилишди. Компания мамлакатимиз мезбонлик қиладиган “Тошкент-2025” Осиё ва Пара Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича ўз таклифларини илгари сурди.
Ўз навбатида, “Тошкент-2025” Осиё ва Пара Осиё ўйинлари учун қурилаётган Олимпия шаҳарчасини янада кенгайтириш, шунингдек, ҳар бир спорт мажмуаси бўйича ишларни сифатли ташкил этиш ҳамда келгуси режалар бўйича фикр алмашилди.
Фикрлар