Хитой. Оскарнинг голи "Шанхай СИПГ"ни мағлубиятдан сақлаб қолди

Бугун Хитой Суперлигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Шанхай СИПГ" жамоаси бу тур "Циндао Хайню" клубига қарши баҳс олиб борди ва 89-дақиқада Оскар томонидан пенальтидан киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Аҳмедов 46-дақиқада захирадан майдонга тушди. Шу тариқа, шанхайликлар ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Хитой Суперлигаси. 3-тур

"Циндао Хайню" - "Шанхай СИПГ" 1:1

Голлар: Ванг Донг (71 пенальтидан) - Оскар (89 пенальтидан)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!