Хитойда тўп сураётган футболчи фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин
Ads

Айни дамда Хитой Суперлигасида тўп сураётган 25 ёшли франциялик ҳужумчи Гаэль Какута фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Гап шундаки “Хэбэй Чайна Форчун” клуби футболчисига Испаниянинг “Депортиво” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

КакутаЛа-Корунья шаҳри жамоаси таркибида Раян Бабелнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Айтиш керакки, Какута ўтган мавсум Хитой чемпионатида жами  24та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Хэбэй Чайна Форчун” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Какутага Испания чемпионати бегона эмас. Боиси у 2014-2016 йилларда "Райо Вальекано" ва "Севилья" каби клубларда тўп сурган.

Минбар

Барча блоглар