Хитойлик гигантдан супер нокаут ёхуд Жойс учун "даҳшатли" туш... (Видео)

  • 24 сентябрь, 2023, 11:26
  • 0
  • Бокс

Буюк Британиянинг Wembley аренасида ўзига хос профессионал бокс кечаси ташкил этилиши ва унинг марказий жангида британ Жо Жойс (15-2,14 КО) ва хитойлик Чжан Чжилей реванш жангини ўтказиши хақида хабар берган эдик.

Мазкур жанг оқшоми қизиқарли ва кутилмган натижаларга бой бўлди. Қизиғи, Чжилейнинг 1-жангидаги ғалабаси тасодифга йўйилиб, Жойс реваншда қийинчиликсиз ғалаба қозонади, деган фикрлар ва қарашлар ўзини оқламади. Сабаби, Чжилей учун Жойс шунчаки қулай рақиб эканлиги ойдинлашди. 3-раунд ўтаётган бир паллада Чижилейнинг комбинацияси муваффақиятли якунланди ва Жойс нокаутга учради. Шу тариқа 40 ёшли Чжилей ўзининг фаолиятидаги 25-ғалабасини қўлга киритди. Унинг ҳисобида 1 та мағлубият ва бир дуранг ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!