Хитойлик гигантнинг навбатдаги нишони "Лўлилар "қироли"!
Профессионал бокснинг оғир вазн тоифаси вакили хитойлик Чжан Чжилейнинг (26-1-1,21КО) менежери Терри Лейннинг айтишича, боксчи навбатдаги жангида “Лўлилар қироли” дея аталувчи Тайсон Фьюри 33-0-1,24КО) билан жанг қилмоқчи.
"Кейинги жанг учун бизнинг асосий нишонимиз,Тайсон Фьюри бўлади. Биз битта промоутер билан ишламоқдамиз.Бироқ улар ҳозирда Фьюри ва Усик ўртасидаги жангни ташкил этишга ҳаракат қилишади. Aгар улар келиша олишса, жанг амалга ошади. Биз воқеалар ривожини жиддий равишда кузатмоқдамиз.", -деди менежер.
Эслатиб ўтамиз, Чжилей куни кеча британ боксчиси Жо Жойс (15-2,14КО) билан реванш жангида рингга кўтарилди ва 3-раундда нокаут билан ғалаба қозонганди. Жангдан сўнг, у Тайсон Фьюрини жангга чорлаган.
Фикрлар