Хитойлик сузувчи қиз рекорд ўрнатса ҳам натижасидан қониқмади
Ads

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг бир қатор спорт беллашувларида турли рекордлар қайд этилмоқда. Мана шундай рекордлардан бири  аёллар ўртасида 800 метрга эркин сузиш бўйича баҳсда қайд этилди. 

Ушбу беллашувда Хитой терма жамаоси вакиласи Ванг Жианжиахе 8 дақиқа 18.55 сония билан Осиё ўйинларининг рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Аввалги рекорд 8 йил муқаддам Гуанчжоуда ўрнатилган бўлиб, унга бошқа бир хитойлик сузувчи муаллифлик қилганди. 

Беллашувдан кейин Ванг берган интервьюсида олтин медаль олган ва мусобақа рекордини янгилаган бўлса ҳам натижасидан қониқиш ҳосил қилмаганини айтди. Бунга эса жаҳон рекордидан анча ортда қолаётганини изоҳ келтириб ўтган. Эслатиб ўтамиз, ушбу масофада жаҳон рекорди 8 дақиқа 4.79 сонияга тенг бўлиб, Рио Олимпидасида америкалик Кети Лидеки томонидан ўрнатилган эди.