Хитойликлар

Италиянинг "Милан" клубида яна хўжайин ўзгариши мумкин. Telelombardia нашрининг хабар беришича Саудия Арабистони фуқароси Фаваз аль-Хоқаир "россонерилар"ни сотиб олиш истагини билдирмоқда. Арабистонлик бизнесмен айни дамда "Милан"нинг янги стадиони қурилиши режалаштирилган Сесто-Сан-Жованни шаҳарчасида бу борада музокаралар олиб бормоқда.

Fawaz Abdulaziz Alhokair Group қурилиш компанияси хўжайини ҳисобланган Аль-Хоқаирнинг бойлиги 1,23 млрд еврога баҳоланмоқда. Шунингдек, унинг Саудия Арабистонида 19та йирик савдо марказлари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, "Милан"нинг аввалги хўжайини Сильвио Берлускони жорий йил ёзда жамоа акцияларини хитойлик инвесторларга сотиб юборган эди.