Хиёнат қимматга тушди

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике хиёнати туфайли кўплаб мухлисларидан айриляпти. Таниқли хонанда Шакира 12 йил бирга яшаган инсонининг хиёнатини кечирмади ва юлдузли жуфтли ажралишиб кетди.

Айни пайтда томонлар фарзандлар кимнинг қарамоғида бўлишини аниқлаб олиш учун судлашяпти.

Шакира Пикенинг ҳеч ким билмаган сирларини очиб, уни шарманда қилишга бел боғлаган. Вазиятни кузатиб бораётган мутахассислар Пикенинг ижтимоий тармоқлардаги мухлислари сони кескин камайиб бораётганига эътибор қаратди.

Маълумотларга қараганда, Шакира билан ажралишганидан кейин беш миллион обуначи Пикедан юз ўгирган ва бу кўрчаткич ўсишда давом этяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!