“Хоффенхайм” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Сандро Вагнернинг трансфери борасида “Бавария” билан музокараларни бошлашга тайёр. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи  Юлиан Нагельсман айтиб ўтди.

“Биз “Бавария” билан музокараларни бошлашга тайёрмиз, аммо, ушбу трансферда молиявий жиҳат кўп нарсани ҳал қилади. Нима учун мен “Бавария”нинг Вагнерга қизиқаётганини очиқ айтяпман? Чунки, мен ҳақиқатчиман. Лекин, айни дамда биз Вагнерни трансферга қўйишга муҳтож эмасмиз”, - дейди Нагельсман.

Эслатиб ўтамиз, асли мюнхенлик бўлган Сандро Вагнернинг “Хоффенхайм” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.