Хоккей. "Ҳумо" Қозоғистон Кубогидаги илк ғалабасини қай тарзда қўлга киритди? (видео)

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Кубоги доирасидаги иккинчи беллашувни ўтказди.

"Актобе" жамоасига қарши музга чиққан хоккейчиларимих 5:2 ҳисобида зафар қучиб, турнирдаги дастлабки ғалабани тантана қилди. Рақиб сафида Ильин ҳамда Кучин томонидан киритилган шайбаларга вакилларимиз Чеботарев, Рубинчик, Дорофеев, Расулов ва Игнатушкиннинг аниқ зарбалари эвазига жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.

Қуйида мазкур беллашув видеошарҳини томоша қилиш имкониятига эгасиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
араббаевич давлат
27/08/2022 11:19
Хумога омад. Секин аста хоккейчиларни махаллийлаштириш керак.