Хоккей. "Ҳумо" сафардаги илк ўйинда "Бейбарис"ни мағлубиятга учратди ва финал сари дадил қадам ташлади!

Бугун Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Қозоғистон Про-лигаси ярим финал босқичи доирасида “Бейбарис”га қарши 3-ўйинини ўтказди.

Қизиқарли ва шиддатли курашларга бой кечган ушбу ўйин овертаймларга қадар давом этди. Якунда эса “қанотлилар” 2:3 ҳисобида ғалабани тантана қилишди.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳумо” ўтган ҳафта Тошкентда “Бейбарис”га қарши 2 та ўйин ўтказган ва уларнинг биттасида ғалаба қозонган, яна бирида эса мағлуб бўлган эди.

23_2

Эслатиб ўтамиз, эртага 17 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да "Бейбарис" ва "Ҳумо" жамоалари ўртасидаги тўртинчи ўйин бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!