Хоккей. "Ҳумо" Тошкентда иродали ғалабани тантана қилди
Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Қозоғистон Про-лигасининг навбатдаги турида ўз майдонида “Бейбарис”га қарши иккинчи учрашувини ўтказди.
Асосий бўлимларда 4:4 ҳисобида дуранг қайд этилгач, ғолиб номи овертаймларда аниқланди. Унда эса "қанотлилар" ирода кўрсатишди ва ғалабани ўз томонларига оғдириб олишнинг имконини топишди. Якуний ҳисоб - 5:4 "Ҳумо" фойдасига!
Ушбу ғалабадан сўнг "Ҳумо" ўз ҳисобидаги очколар сонини 50 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалидаги 3-ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. “Бейбарис” эса 44 очко билан 6-ўринга тушиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" дастлабки ўйинда "Бейбарис"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
Фикрлар