Хоккей. Жаҳон чемпионати ярим финалчилар номи маълум!

CHERY AUTO

Финляндияда бўлиб ўтаётган хоккей бўйича жаҳон чемпионатида ярим финалчилар номи маълум бўлди. Унга кўра, мезбон Финляндия, АҚШ, Канада ҳамда Чехия терма жамоалари финал учун баҳс олиб боради. 

Tecno

Дастлабки ярим финал учрашуви Финляндия - АҚШ терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу беллашув эртага Тошкент вақти билан 16:20 да старт олади. 

Кейинги жуфтликда Канада ва Чехия хоккейчилари музда "жанг" олиб боради. Мазкур тўқнашувни эртага 18:20 дан бошлаб томоша қилишингиз мумкин. 

3-ўрин учун ўйин 29 май куни Тошкент вақти билан 17:20 да бошланади. Финал шу куни 22:20 да ўтказилиши режалаштирилган.  

Comments

You must be logged in to commet!
Абдурахман Абдувалиев
27/05/2022 14:35
Россия йўқлигидан фойдаланиб чемпион бўлволишсин