Хоккей. Турнир жадвалида «Ҳумо» пешқадамга айланди

6-10 март кунлари пойтахтимиздаги “Ice City” аренасида хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасидан ўрин олган 9-10-тур учрашувлари ўтказилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди. Бу турда кўпчиликнинг диққат-маркази “Семурғ” ва “Бинокор” жамоаларининг ўйинида бўлди. Боиси “Семурғ” пешқадам бўлиб, энг яқин таъқибчиси билан фарқ минимал даражада эди. 10-тур доирасидаги баҳслардан кейин турнир жадвалида «Ҳумо» етакчиликни қўлга олди.

Хоккей. Ўзбекистон чемпионати.
9-тур
«Ҳумо» (Тошкент) – «Тошкент» (Тошкент) – 3:4 (0:0, 2:1, 1:2, 0:0, 0:1 бул.)
«Бинокор» (Тошкент) – «Семурғ» (Тошкент) – 3:1 (1:1, 1:0, 1:0)

10-тур
«Тошкент» (Тошкент) – «Ҳумо» (Тошкент) – 0:6 (0:3, 0:2, 0:1)
« Семурғ » (Тошкент) – «Бинокор» (Тошкент) – 5:8 (0:3, 1:3, 4:2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!