Холанд: Агуэро туфайли “Сити” таклифини рад этгандим

Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд уч йил муқаддам “Манчестер Сити”дан таклиф олганини ва аргентиналик тўпурар Серхио Агуэро туфайли Англияга кўчиб ўтишни истамаганини тан олди.

- Ўша пайтда “Манчестер Сити” ҳужумида Серхио Агуэро ўйнарди. Шунинг учун ҳам “шаҳарликлар” таркибидан жой олишимнинг имкони бўлмаган.

Англиядан кўра бошқа мамлакат жамоаларига ўтишим кераклигини ҳис қилганман. Менда бу ерга келиш учун жуда кўп имконият бўлган. Аслида мен “Мольде”га қадам қўйганимдан бери доимо ўзим учун идеал даражада мос келадиган клубларни танлаб келяпман, - деди Эрлинг Холанд.

21 ёшли футболчи “Манчестер Сити”га қадар “Мольде”, “Зальцбург” ва “Борууссия Дортмунд” жамоаларида ўйнаб, жами 182 маротаба майдонга тушган. Бу учрашувларда рақиблар дарвозасини 134 марта ишғол қилиб, 34 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!