Холанд АПЛда бир мавсумда энг кўп гол урган футболчига айланди
"Манчестер Сити" Премьер-лиганинг 28-турида "Вест Хэм"га қарши ўйнаб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 70-дақиқасида Холанд ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Норвегиялик ҳужумчи мавсум давомида 35-марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу рекорд ҳисобланади.
Холанд Алан Ширер, Энди Коул ва Муҳаммад Салоҳларни ортда қолдириб, бир мавсумда энг кўп гол урган футболчига айланди. Қизиқарлиси, унинг ихтиёрида яна 5 та учрашув ҳам бор.
Эрлинг "Манчестер Сити"даги биринчи мавсумининг ўзидаёқ мана шундай рекордни янгилагани ажойиб. Шу билан биргаликда, унинг "шаҳарликлар" билан АПЛ ва Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучиш имкони бор.
Фикрлар