Холанд "Астон Вилла"га қарши мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

  • 27 октябрь, 16:50
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 9-тури доирасидаги учрашувда "Манчестер Сити" сафарда "Астон Вилла" жамоасига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Tecno

Мазкур натижадан сўнг "шаҳарликлар" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўз фикрларини билдирди.

"Кучли рақиб ва оғир стадион. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган барча мухлислarga раҳмат", — деб ёзди норвегиялик ҳужумчи ижтимоий тармоқларда.

Маълумот учун, 9-турдан сўнг Хосеп Гвардиола шогирдлари 16 очко билан турнир жадвалида 5-поғонада бормоқда. Улар пешқадам "Арсенал"дан 6 очкога орқада қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!