Холанд “Барса” нишонида!

“Барселона” клуби хўжайини Жоан Лапорта қишки трансфер бозоридаги ҳолатлар бўйича изоҳ берди.

Каталония жамоаси раҳбари клуб нишонида турган “Манчестер Сити” юлдузлари ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

- Агар фавқулодда зўр трансфер имконияти чиқиб қолмаса, қишда бирор харид амалга оширилмайди. Ўтган ёзда бир неча трансферларни уддаладик ва бош мураббийимиз бундан қониқиш ҳосил қилди.

Шунинг учун ҳам “Манчестер Сити” вакили Бернарду Силвага 80 миллион евро тўлашни истамадик. Шу билан бирга Эрлинг Холанднинг “шаҳарликлар” сафидаги фаолиятини кузатиб боришда давом этамиз.

Ҳозир таркибимизда ишончимизни оқлаётган Роберт Левандовски бор. Бу жамоа энди совринлар ютиши керак, - деди Жоан Лапорта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!