Холанд бу футболчига тан берди

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд Буюк Британия профессионал футбол ассоциация  томонидан ўтган мавсумнинг энг зўр ўйинчиси, деб топилган жамоадоши Фил Фоден ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

- Фоденни ажойиб инсон деб биламан. У билан бир жамоада тўп тепаётганимдан мамнунман. Фил ҳақиқатан ғаройиб футболчи. Машғулотларда амалга ошираётган ишларининг ўзи ҳам фантастика. Мана шундай чарм тўп устаси билан бир жамоага ўйнаётганимдан бахтиёрман, - деди Эрлинг Холанд.

Фил Фоден клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди.

Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”га келгунига қадар Норвегияда “Брюне”, “Молде”, Австрияда “Зальцбург”, Германияда “Боруссия Дортмунд” клубларида ўйнаган. “Шаҳарликлар” уни икки йил муқаддам 60 миллион еврога трансфер қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!