Холанд: Бунга ҳаққим йўқ!
Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд "Боруссия"дан "Манчестер Сити"га ўтгач, ўз фикрларини билдирди.
У ўз фикрини агенти Мино Райоланинг вафотидан сўнг айтди.
“Энди ҳаммаси ўзгарди. Ортиқча гапиролмаслигимни биласиз. Нолишга ҳаққим йўқ. Менга ўз ҳаётим ёқади, қаерда эканлигим ёқади.
Агар мен бир оз мақтансам, агар мен бирор нарсада жуда яхши бўлсам ва қандай қилишни билсам, бу диққатни жамлашнинг натижасидир. Эътиборингизни футболга қаратинг, керак бўлмаган нарсага эмас. Биз ортиқча нарсаларни четга суриб қўйишимиз керак.
Сўнгги бир неча ой қийин бўлди. Шу билан бирга, икки ярим йил давомида “Боруссия” учун бор кучимни сарфладим. Мен (терма жамоа учун) яна тўртта ўйин ўтказишга тайёрман ва бу мени хурсанд қилади", - деди Холанд.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия терма жамоаси июнь ойида УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Сербия, Швеция ва Словения терма жамоаларига қарши 4 та ўйин ўтказади.
Фикрлар